Янгиликлар

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда жамоат иштирокини кенгайтириш масаласида давра суҳбатлари ўтказилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 ноябрдаги "Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда жамоат иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 414-сонли ва вилоят ҳокимининг 2018 йил 27 августдаги 577-Қ-сонли ҳамда Нарпай туман ҳокимининг 2018 йил 28 августдаги 1607-Қ-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан туман халқ таълими бўлимига қарашли умумтаълим мактаблари директорлари ҳамда мактабгача таълим муассасалари мудиралари ўртасида давра суҳбати ўтказилди.

Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни турли бузғунчи кучлар таъсиридан ҳар томонлама ҳимоялашга қаратилган давра суҳбати ўтказилди

2019 йилнинг 12 март куни туман ҳокимлиги маданият бўлимига қарашли 4-сон Маданият марказида ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни турли бузғунчи кучлар таъсиридан ҳар томонлама ҳимоялашга қаратилган давра суҳбати ташкил этилди.

Ёшлар ўртасида спортнинг Миллий кураш тури бўйича спорт мусобақаси ўтказилди

Жорий йилнинг 12 март куни туман Болалар ўсмирлар спорт мактабининг спорт залида ёш спортчилар ўртасида спортнинг Миллий кураш тури бўйича спорт мусобақаси бўлиб ўтди. Мусобақада 9 та вазн тоифасида 90 дан зиёд  спортчилар қатнашишди. Мусобақа якунида ғолиблар туман Ёшлар иттифоқи ва туман жисмоний тарбия ва спорт бўлимининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар. 

8 март - Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 7 март куни тумандаги "Даврнур" базмгоҳида 8 март - Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди. Байрам тадбирларига тумандаги кекса онахонлар, опа-сингиллар иштирок этишди. Тадбир иштирокчиларини туман ҳокими Жабборов Ботир Шукурович барча хотин-қизларни баҳорнинг илк байрами Хотин-қизлар куни билан қизғин муборакбод этиб табриклади. Тадбир давомида туман маданият бўлими томонидан куй ва қўшиқлар тадбир иштирокчиларининг кўнглига бир олам қувонч олиб кирди.

Маданият марказларида ташкил этилган байрам тадбирлари

8 март - Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан туман маданият бўлимига қарашли Маданият марказларидан байрам тадбирлари ўтказилди. Байрам тадбирларига кекса онахонлар, опа-сингиллар иштирок этишди. Тадбир давомида туман маданият бўлими томонидан ташкил этилган мусиқий тадбир, куй ва қўшиқлар ҳамда турли саҳна чиқишлари намойиш этилди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM