Янгиликлар

Тумандаги фуқароларнинг муаммолари жойига чиқиб ўрганилмоқда

Тумандаги "Равот олчин" маҳалласида яшовчи фуқаро Яхшибой Орзиевнинг уй-жой ҳамда оилавий низоларини бартараф қилиш бўйича қилган мурожаати юзасидан туман ҳокими бошчилигида жамоатчилик, тумандаги тегишли корхона ва ташкилот раҳбарлари фуқаронинг хонадонига бориб оилавий низоларини бартараф этиш чоралари кўрилди.

“Ёшлар орасида гиёҳванд воситаларнинг тарқалишига қарши курашиш” ойлиги муносабати билан тадбир ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонуни, Наркотик моддаларнинг суистеъмоли ва ноқонуний айланишига қарши кураш бўйича 2016-2020 йилларга мўлжалланган комплекс чора-тадбирлар Дастури ҳамда Наркотик моддарни назорат қилиш ҳудудий комиссиясининг 2019 йилга белгиланган иш режасининг ижросини таъминлаш мақсадида “Ёшлар орасида гиёҳванд воситаларнинг тарқалишига қарши курашиш” ойлиги муносабати билан туманидаги 13-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида ҳудудий комиссия томонидан тадбир ўтказилди.

Туманда Самарқанд вилояти ҳокимининг сайёр қабули бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 15 февраль куни тумандаги Оқтош тадбиркорлик ва сервис коллежи биносида  вилоят ҳокимининг сайёр қабули ўтказилди. Сайёр қабул давомида аҳоли томонидан тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринларини яратиш, электр энергияси таъминотидаги камчиликларни бартараф этиш, ички йўлларни таъмирлаш, уй-жой, тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш сингари 120 тадан ортиқ масала юзасидан мурожаатлар билдирилди.

Муаммоли масалалар юзасидан сайёр қабул ўтказилди

Тумандаги "Тўхта Розиқов" маҳалласи ҳудудида жойлашган Нарпай Ижтимоий-иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи биносида жиноятчиликка қарши курашиш,  аҳолини ис газидан сақланиш масаласида, аҳолини қийнаб келаётган бошқа муаммоли масалалар юзасидан 4 та сектор ва туман ДХХ бўлинмаси раҳбарлари хамда тумандаги ташкилотлар томонидан маҳалла аҳолиси билан сайёр йиғилиш ўтказилди. 

Тадбиркорлар билан сайёр қабул ўтказилди

Туман ҳокимлиги маданият бўлимига қарашли 4-сонли маданият ва аҳоли дам олиш маркази биносида туман ҳокими, туман ҳокимининг ўринбосарлари, туман Давлат хавфсизлик хизмати бўлими, туман ички ишлар бўлими ва туманда ташкилот раҳбарлари томонидан тадбиркорлар билан сайёр учрашув ўтказилди. Тадбиркорлар томонидан муаммоли масалалар юзасидан 20 дан зиёд масалалар жойида ҳал қилиниб, берилган таклифлар юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM