8 март - Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 7 март куни тумандаги "Даврнур" базмгоҳида 8 март - Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди. Байрам тадбирларига тумандаги кекса онахонлар, опа-сингиллар иштирок этишди. Тадбир иштирокчиларини туман ҳокими Жабборов Ботир Шукурович барча хотин-қизларни баҳорнинг илк байрами Хотин-қизлар куни билан қизғин муборакбод этиб табриклади. Тадбир давомида туман маданият бўлими томонидан куй ва қўшиқлар тадбир иштирокчиларининг кўнглига бир олам қувонч олиб кирди.

 

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM