Болажонлар оромгоҳларда ёзги таътилларини мазмунли ва эсда қоларли ўтказишмоқда!
25.06.2019 - 15:17Ёз ўтмоқда соз!
Нарпай туманида болажонларнинг ёз мавсумини мазмунли ва мароқли ўтказишлари учун 1 та доимий оромгоҳ ва 4 та кундузги оромгоҳлар фаолият юритмоқда. Доимий оромгоҳ 100 ўринли бўлиб уч мавсум болаларни қабул қилади. Доимий оромгоҳимиз жорий йилнинг 7 июнидан иш фаолиятини бошлади.