НАРПАЙЛИКЛАРНИНГ ЯНА БИР ЮТУҒИ

Нарпай тумани деҳқонлари вилоятда биринчи бўлиб давлатга ғалла топшириш режасини шараф билан уддаладилар. 222 та фермер хўжалиги аъзолари 5690 гектар  майдонда ғалла парваришладилар.  Самарали меҳнат туфайли давлат хирмонига 13033 тонна ўрнига 13036 тонна дон топширишди.

Мавсумда 24 та отряд ташкил этилиб, 49 та комбайн ўрим-йиғимда иштирок этди. Агрегатлар бенуқсон ишлагани боис олти иш кунида зафар қучилди. Ҳосилдорлик ҳар гектар ер ҳисобига ўртача 65 центнерни ташкил этаётгани ниҳоятда қувонарлидир. Жумладан,  Ваҳоб Равшанов номли (раиси Ваҳоб Равшанов), “Исмат саркор” (Ўткир Эшмирзаев), “Тонг” (Ҳасан Абдуалимов), “Нарпай экофрукт” (раиси Ўлмас Толиббоев) фермер хўжаликларида ҳар гектар майдондан 70 центнердан ҳосил олинди.

2015-2019 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM