Янгиликлар

"ЖОНАЖОН ЎЗБЕКИСТОНИМ, МАНГУ БЎЛ ОМОН!" шиори остида концерт дастури ўтказилмоқда

Жорий йилнинг 1 август куни тумандаги Янгиариқ маҳалла фуқаролар йиғини Бўстон қишлоғида туман Маданият бўлими, Ёшлар иттифоқи, 13-27-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби ходимлари томонидан қишлоқ аҳолисига хушкайфият улашиш ва истиқлол шарофати ила ҳурлик бахшида этган ватан туйғусидан янада фахр ва ифтихор ҳиссини қалбига жо қилиш мақсадида "ЖОНАЖОН ЎЗБЕКИСТОНИМ, МАНГУ БЎЛ ОМОН!" шиори остида концерт дастури ўтказилди.

Кўсак қурти ва ўргимчакканаларга қарши препаратлар сепилмоқда

Нарпай туман "АГРОКИМЁҲИМОЯ" унитар корхонаси директори ва агрономлари томонидан Улуғбек ММТП, Бобур ММТП ва Ибн-Сино ММТПга қарашли фермер хўжаликларининг ғўза майдонларида зараркунандаларга қарши тунги курашиш ишлари яъни Кўсак қурти ва ўргимчакканаларга қарши Эмобен ва Вертемек дуо препаратлари сепилмоқда.

Нарпай туманида “Кўзи ожизлар кутубхонаси”нинг филиали ўз фаолиятини бошлади

Китоб мутолаа қилган киши маънан етукликка эришади, дунёқараши ўзгаради. Шу боис мамлакатимизда китоб савдосини ривожлантириш, зиё масканларини янги адабиётлар билан бойитишга жиддий эътибор қаратилаётир. Жойларда китоб дўконлари, кутубхоналар барпо этилмоқда. Айни пайтда ногиронлиги бор шахсларга ахборот кутубхоналар хизмати кўрсатиш тизимини яхшилашга ҳам киришилган.

Халқ депутатлари Нарпай тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 26 июл куни Самарқанд вилоятига қилган ташрифи ва вилоят фаоллари билан ўтказилган йиғилишда берган топшириқларидан келиб чиқиб, тумандаги 4 та сектор раҳбарларининг Халқ депутатлари Нарпай тумани Кенгашининг навбатдаги сессиясида тадбиркорлик ва бюджетга тушумларни 2 баробар ошириш юзасидан белгилаб берилган 9 та йўналиши ижроси ва қишлоқ хўжалигини қайта ишлашни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида депутатлар олдида ҳисоботлари эшитилди.

Спорт мусобақалари ва спорт тадбирлари ташкил қилинмоқда

Нарпай туман халқ таълими бўлимига қарашли 47-умумий ўрта таълим мактабида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” деган бош ғоя асосида ҳамда Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 муҳим ташаббусни туманда ижросини таъминлаш мақсадида спорт мусобақалари ва тадбирлар ташкил қилинмоқда.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM