Спорт мусобақалари ва спорт тадбирлари ташкил қилинмоқда

Нарпай туман халқ таълими бўлимига қарашли 47-умумий ўрта таълим мактабида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” деган бош ғоя асосида ҳамда Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 муҳим ташаббусни туманда ижросини таъминлаш мақсадида спорт мусобақалари ва тадбирлар ташкил қилинмоқда.

Спорт мусобақалари 7 ёшдан 18 ёшгача бўлган иштирокчилар асосида тўртта тур асосида ташкил қилинди, яъни кураш, стол тенниси, волейбол ҳамда спорт гимнастикаси бўйича ўсмир ёшлар ўзаро беллашдилар. Мусобақада 7 ёшгача бўлган ўқувчи ёшлар учун ҳаракатли ўйинлар мусобақаси ташкил қилинди. Мусобақаларга жами, 100 нафардан ортиқ ёшлар қатнашдилар. Шундан 40 нафардан ортиғини қизлар ташкил этди. Тадбир Халқаро Олимпия спорт турлари бўйича мусобақа ва кўргазмали чиқишлари билан кўтаринки кайфиятда ўтказилди. 

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM