"ЖОНАЖОН ЎЗБЕКИСТОНИМ, МАНГУ БЎЛ ОМОН!" шиори остида концерт дастури ўтказилмоқда

Жорий йилнинг 1 август куни тумандаги Янгиариқ маҳалла фуқаролар йиғини Бўстон қишлоғида туман Маданият бўлими, Ёшлар иттифоқи, 13-27-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби ходимлари томонидан қишлоқ аҳолисига хушкайфият улашиш ва истиқлол шарофати ила ҳурлик бахшида этган ватан туйғусидан янада фахр ва ифтихор ҳиссини қалбига жо қилиш мақсадида "ЖОНАЖОН ЎЗБЕКИСТОНИМ, МАНГУ БЎЛ ОМОН!" шиори остида концерт дастури ўтказилди.