Янгиликлар

ТИББИЁТ БИРЛАШМАСИДА

Туман ҳокими ва барча сектор раҳбарлари туман тиббиёт бирлашмасида беморлар учун яратилган шарт-шароитлар, иссиқлик тизимини кўздан кечиришди.
Бундан ташқари, Янги йил байрамига кўрилаётган тайёргарлик билан ҳам танишдилар.

ТИББИЙ ХИЗМАТ СИФАТИНИ ЯХШИЛАШ

Пайшанба – профилактика куни муносабати билан туман тиббиёт бирлашмасида она ва бола ўлимини олдини олишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда туман ҳокими ва барча сектор раҳбарлари иштирок этдилар.
Шифокорлар, ўрта ва кичик тиббиёт ходимлари билан олиб борилган суҳбат чоғида саломатликни сақлаш, аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш, она ва бола ўлимини олдини олиш бўйича тушунча ҳамда маълумотлар берилди.

 

ТУНГИ МОНИТОРИНГ

Аҳолини узлуксиз табиий газ билан таъминлаш мақсадида туман ҳокими раҳбарлигидаги тегишли мутасаддилардан иборат ишчи гуруҳ “Исломобод” маҳалласида тунги мониторинг олиб боришди.
Кузатувлар натижасида хонадонларнинг биридан қўлбола газ сўрғич мосламаси топилди. Яна бир хонадонда эса ёнғин хавфсизлиги қоидаларига зид равишда қувурдан-қувурга резина шланг ёрдамида газ тортилгани маълум бўлди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM