Янгиликлар

БУГУНГИ ЁШЛАР – ЭРТАНГИ ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 29 йиллиги  ҳамда ҳарбий ватанпарварлик ойлиги муносабати билан Нарпай туманидаги  6 умумий ўрта таълим мактабида тадбир ўтказилди. Тадбирда ўқувчилар томонидан саҳналаштирилган қўл жангги машқлари намойиш  этилди.

ИҚТИДОРЛИ ЁШ САНЪАТКОРЛАРНИ ҚЎЛЛАБ ҚУВВАТЛАШ БОШ ВАЗИФА

Мамлакатимиз раҳбари томонидан ўтказилган Ўзбекистон ёшлари форумида ҳар бир тумандан 5 нафар ёшларни маданият соҳасида ўқитиш масаласи туман ҳокимлари зиммасига юклатилган эди.

АСФАЛЬТ ЁТҚИЗИЛМОҚДА

Кунлар илиши билан туманда йўлларни таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди.

Туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан Оқтош шаҳрининг ички йўлларига асфальт қопламаси ётқизиш ишлари олиб борилмоқда.

Туман ҳокими амалга оширилаётган ишлар жараёни билан танишди.

ЭНГ АСОСИЙ МАСАЛА ХАЛҚ РОЗИЛИГИ

Туман ҳокими тегишли мутасаддилар билан жойларда аҳоли муаммоларини ўрганмоқда. “Аёллар ва ёшлар” ҳамда “Темир” дафтарга киритилган фуқаролар мурожаатларини эшитиб, муаммоларни ижобий ҳал этиш чораларини кўрмоқда

ВАЗИР ЎРИНБОСАРИ НАРПАЙДА

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг ўринбосари Ботир Парпиев Нарпай туманига ташриф буюрди.

Сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, тегишли ташкилот раҳбарлари ва маҳалла раислари иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда тумандаги асосий муаммоларни ўрганди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM