Янгиликлар

БАҲОР МУШОИРАСИ

Китоб олами кутубхонасида “Баҳор мушоираси” деб номланган шеърият кечаси бўлиб ўтди.

Шеърият кечасида “Гулшан” ижодий тўгараги ҳамда туман АРМ ходимлари иштирок этдилар.

ҚУРИЛИШ ИШЛАРИ ЎРГАНИЛДИ.

“Микрокредитбанк” АТБ Оқтош банк хизматлари маркази ҳамда туман ҳокимлиги молия бўлими биноси қайта таъмирланмоқда. Туман ҳокими Шерзод Раҳмонов бу ерларда амалга оширилаётган таъмирлаш ишларини кўздан кечирди.

Шу каби "Саломатлик" масъулияти чекланган жамиятида янги бунёд этилаётган дўкон қурилиши билан ҳам танишди.

ИЧИМЛИК СУВИ ТАРМОҒИ ТОРТИЛДИ

“Тинчлик” маҳалласининг Газчилар қўрғонида 7 та кўп қаватли иморатлар мавжуд. Бу ерда яшаётган аҳоли шу кунга қадар истеъмолга яроқсиз сувдан фойдаланиб келаётган эди.

Туман ҳокимлигининг ташаббуси билан ҳудудга тоза ичимлик суви тармоғи тортилди.  

ИСТЕЪДОДЛАР АНИҚЛАНДИ

Туман ҳокимлиги маданият бўлимига қарашли 2-сон маданият маркази тўгарак раҳбарлари 22 ва 37-умумтаълим мактабларида маданий тадбирлар ўтказдилар.  Ёшларни санъатга бўлган қизиқишларини ошириш мақсадида ташкиллаштирилган тадбирларда марказ ходимлари томонидан дилтортар куй-қўшиқлар ижро этилди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM