Янгиликлар

Айни вақтда Нарпай тумани ҳокимлигида видеоконференция шаклида сиёсий-маърифий ўқув соати бўлиб ўтмоқда. Унда сектор раҳбарлари, туман ҳокимлиги аппарати ходимлари, корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этишмоқда.

“Сиёсий-маърифат соати”да маърузачилар қуйидаги масалаларга тўхталиб ўтадилар:

 Давлат хизматчилари ва мутахассисларни хорижда тайёрлаш ҳамда уларнинг салоҳиятини янада ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида; 

ХОТИН-ҚИЗЛАР УЧУН САЁҲАТ

8 март –  Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан хотин-қизлар учун саёҳат уюштирилди.

Туман ҳокимлиги ташаббуси билан “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган ҳамда бир қатор фаол аёллар махсус автобусларда Самарқанд шаҳрига жўнаб кетдилар.

ВАЗИР ЎРИНБОСАРИ “ҚОЗИЁҚЛИ”ДА

Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари  Ботир Парпиев туманимизга ташриф буюрди.

Туман ҳокими Шерзод Раҳмонов ҳамроҳлигида “Қозиёқли”  маҳалласида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишларини кўздан кечирди. 

РЕЖАДАГИ МАКТАБЛАР КЎЗДАН КЕЧИРИЛДИ

Маълумки шу йил Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайлов бўлиб ўтади.

Туман ҳокими сайлов участкалари жойлаштириш кўзда тутилган мактабларда бўлиб, сайлов участкаларига олиб борадиган йўллар ва илм даргоҳларидаги шароитларни ўрганди.

МАТБУОТ АНЖУМАНИ

“Ёшлар дафтари”га киритилган оилаларга кўрсатилаётган ижтимоий-моддий ёрдамлар таҳлили юзасидан Нарпай тумани ҳокими Шерзод Раҳмонов иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Матбуот анжуманида маҳаллий журналистлар иштирок этди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM