Янгиликлар

ЎЗГАЧА ШУКУҲ БАХШ ЭТГАН БАЙРАМ

Бугун тумандаги барча маҳаллаларда, қишлоқ ва гузарларда Наврўз байрами тантаналари кенг нишонланди.

Обод қишлоқ давлат дастури доирасида ободонлаштирилаётган “Бирлик”, “Манғит”, “Мушкент”, “Қозиёқли” ва “Гулистон” маҳалласининг Дўстлик ҳамда Навбаҳор қишлоқларида байрам тадбирлари ўзгача шукуҳ билан ўтди.

СПОРТНИ СЕВ – СПОРТ БИЛАН ЯША

Туманимизда  "Спортни сев, спорт билан яша!" шиори остидаги мусобақалар давом этмоқда. 24,17- умумтаълим мактабларида ташкил қилинган мусобақаларда ёшлар спортнинг стол тенниси,  шахмат-шашка  турлари бўйича ўзаро беллашдилар.

ЖАНГОВАР МАШҚЛАР

Туманда ўтказилган Наврўз байрами тантаналарида Миллий гвардиянинг Самарқанд вилояти бошқармаси ходимлари ҳам иштирок этдилар.

Махсус тайёргарликдан ўтган ходимлар тадбирда жанговар машқлар, қуроллар билан ишлаш техникаси каби кўргазмали чиқишлар қилишди.

МИЛЛИЙ ГВАРДИЯГА ЯНГИ БИНО    

Миллий гвардиянинг 7-Алоҳида отряди маъмурий биносининг тантанали очилиши маросими бўлиб ўтди.

Маъмурий бино қайтадан таъмирланиб, фуқароларни қабул қилиш, ўқув ва маърифат хоналари, ошхона, замонавий ускиналари билан   тўлиқ таъминланган спорт зали, спорт майдончаси, ювиниш, жанговор шайликни ошириш учун замонавий ўқ отиш хонаси барпо этилган. 

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM