Янгиликлар

Семинар

ҒАЛЛА ПАРВАРИШИ ВА УРУҒЛИК ЧИГИТ ТАЙЁРЛАШГА БАҒИШЛАНДИ 

“Иттифоқ” уруғлик чигит саралаш манзилгоҳида қишлоқ хўжалиги ходимлари учун семинар ташкил этилди.

МАҲАЛЛАЛАР БИНОЛАРИ ЯНГИДАН ТИКЛАНМОҚДА

Бугун маҳалла фуқаролар йиғинлари фаолиятига жиддий эътибор қаратилмоқда. Халқ дардини тинглаб, муаммоларини ечишда кўмаклашадиган ушбу масканларни замонавий услубда қайта қуриш, таъмирлаш ишлари ҳам олиб бориляпти.

Биринчи сектор ҳудудида жойлашган “Нўғай” маҳалласида 725 та оилада 3200 нафар аҳоли яшайди.

ТИББИЙ ДИАГНОСТИКА МАРКАЗИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

“Янгиобод” маҳалласида “Элнур мед центр” текширув ва ташхис тиббиёт маркази ишга тушди. Тадбиркор Баҳриддин Тўраев томонидан 5 миллиард сўм маблағ ҳисобига тикланган марказ замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган.

Бу ерда кардиолог-терапевт, лор, гениколог, педиатр, стоматолог, невропатолог соҳаларининг малакали врачлари фаолият юритишади.

ЁШЛАР УЧУН ЯНГИ МАЖМУА ИШГА ТУШДИ

Тадбиркорлик ривожланган жойда бўш иш ўринлари яратилиб, аҳоли бандлиги таъминланади. Туманимизда эса кун сайин янги тадбиркорлик субъектлари иш бошламоқда.

Бугун “Диёржон – Давронжон сервис” оилаавий корхонасининг очилиши бўлиб ўтди. Тадбирда туман ҳокими, сектор раҳбарлари, нуронийлар ва маҳалла фаоллари иштирок этидилар.

Ҳашар – элга ярашар

ҲАММА ГАП ҲАМЖИҲАТЛИКДА

Ҳамжиҳат халқимиз азалдан ҳашар йўли билан масжидлар, мадрасалар барпо этиб, масканларни обод қилишган. Бора-бора бу урфга, анъанага айланган. Бугунги кунда ҳам аҳоли ҳашар уюштириб, қадамжо ва қабристонлар, кўчалар, гузарларни ободонлаштиришмоқда.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM