Янгиликлар

​​​​​​​“КУМУШ ТОЛА” ХИРМОНИ ТИКЛАНМОҚДА

Йилнинг дастлабки хирмони – пилла ҳосили қабул қилинмоқда. Бир неча кун аввал бошланган ушбу мавсумга “Самарқанд Силк АО” масъулияти чекланган жамиятда пухта тайёргарлик кўрилган. Ҳосилни нест-нобудгарчиликсиз, сифатли қабул қилиб олиш чоралари белгиланган.

​​​​​​​ КЕНГ КЎЛАМЛИ ОБОДОНЛАШТИРИШ

"Дўстлик" маҳалласида  “Маҳаллабай” тизим  асосида иш олиб борилмоқда. Бугун туман ҳокими маҳаллада бажарилаётган ишлар билан танишди.

Шунингдек, ҳудуддаги савдо дўконлардаги  нарх-наволар ўрганилди.

“ПИЁДА БЕШ МИНГ ҚАДАМ”

“Дўстлик” маҳалласи аҳли томонидан “Пиёда беш минг қадам” шиори остида марафон ўтказилди. Ушбу марафонда уюшмаган ёшлар, умумтаълим мактаблари ўқитувчи ва ўқувчилари ҳам иштирок этдилар.

Марафондан сўнг спорт машқлари бажарилди.

СЕКТОР ШТАБИДА

Туман ҳокими биринчи сектор аъзолари ҳамда «Бошқарув офиси» вакиллари билан учрашди. Аҳоли муаммоларини ўрганиш, мурожаатлар ижросини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган  ишлар  муҳокама қилинди. 

Шунингдек, галдаги вазифалар юзасидан аниқ топшириқлар берилди.

ХАЛҚ ҚАБУЛХОНАСИДА

Халқ қабулхонасида туман ҳокими Шерзод Раҳмонов ҳамда сектор раҳбарлари масъуллари фуқароларни қабул қилиб, муаммоларини ўрганишди.

Фуқаролар томонидан тадбиркорлик учун ер, кредит ажратиш, бандлик, моддий ёрдам масалаларида амалий ёрдам сўраб мурожаатлар тушди. Шу каби соғлигини тиклаш борасида ёрдам сўраган фуқаролар бор.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM