Янгиликлар

ОЛИМПИАДА ҒОЛИБЛАРИГА ОФАРИН!

“Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” ёшлар фестивали доирасида  ўтказилган фан олимпиадасида туманимиз умумтаълим мактабларидан иштирок этган ўғил-қизларимиз ўз иқтидорларини амалда намоён этдилар.

ҒАЛАБА МУБОРАК

Натижалар сарҳисобига кўра, 3-ўрин Каттақўрғон тумани, 2-ўрин Самарқанд шаҳар жамоасига насиб этди.

Туманимиз шарафини ҳимоя қилган Шерзод Раҳмонов бошчилигидаги Нарпай жамоаси эса 17 балл билан мусобақанинг мутлақ ғолиби бўлди.

Хушхабар

СПОРТЧИЛАРИМИЗНИНГ ЮТУҒИ
 
Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган “Ёшлар фестивали” доирасидаги спорт мусобақаларида туманимиз вакиллари ҳам иштирок этдилар. 

ОМАД ЁР БЎЛСИН!

Эрта тонгда туманимиз мактабларининг 10 ва 11-синф ўқувчилари орасидан   100 нафардан ортиқ ўғил-қиз  Самарқанд шаҳрига жўнаб кетди.

Улар вилоят ҳокимининг ташаббуси билан “Ёшлар фестивали” доирасида ўтказиладиган фан олимпиадаларида иштирок этадилар.

ЙЎЛЛАР РАВОН БЎЛМОҚДА

Туманимизда ички йўллар пешма-пеш таъмирланяпти. Туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан амалга оширилаётган бу каби ишлар нафақат ҳайдовчи, балки пиёдалар учун ҳам қулайлик яратмоқда.

Шу кунларда “Ўзбеккенти” маҳалласининг ички йўлига асфальт ётқизиляпти. Бу эса кун сайин йўлларимиз равонлашаётганидан далолатдир.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM