Янгиликлар

"Муқимий" маҳалласида сайёр қабул ўтказилди

2019 йил 25 январ куни тумандаги "Муқимий" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 60-умумтаълим мактаби биносида тумандаги 4 та сектор раҳбарлари ва Давлат хавфсизлик хизмати туман бўлими,  Жиноят ишлари бўйича Нарпай туман суди раиси,  туман ҳокимининг ўринбосарлари ҳамда корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирокида маҳалладаги фуқаролар билан  жиноятчиликка қарши курашиш, турли салбий оқибатларнинг олдини олиш, фуқароларни қийнаб келаётган муаммоли масалалар юзасидан тарғибот учрашув

"Саловат" маҳалласида сайёр қабул ўтказилди

Тумандаги "Саловат" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган туман ҳокимлиги маданият бўлимига қарашли маданият ва аҳоли дам олиш маркази биносида, жиноятчиликка қарши курашиш,  ис газидан сақланиш ҳамда аҳолини қийнаб келаётган бошқа муаммоли масалалар юзасидан 4 та сектор раҳбарлари ва туман ДХХ бўлинмаси бошлиғи ҳамда тумандаги корхона ва ташкилотлар иштирокида сайёр қабул ўтказилди. Сайёр қабул давомида аниқланган муаммолар жойида ҳал қилинди.

Халқ депутатлари Нарпай туман Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди

Халқ депутатлари Нарпай туман Кенгашининг навбатдаги 50-сессияси бўлиб ўтди. Сессия кун тартибида Нарпай туманида фермер хўжаликларининг ер майдонини туман ер заҳирасига олиш ва ердан фойдаланиш бўйича туман ҳокими билан тузилган узоқ муддатли ижара шартномасини муддатдан олдин бекор қилиш тўғрисида ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 январдаги 14-сонли қарорига асосан фермер хўжаликлари учун ер участкалари очиқ танлов якунларига кўра ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалалари кўриб чиқилди.

Туманда кўп қаватли уй-жойлар қурилиш ишларининг бориши

Туманда 2019 йил "Обод қишлоқ" дастурига киритилган намунавий лойиҳалар асосида 3 та 4 қаватли уй-жойлар қуриш учун ер майдонлари танланиб, қурилиш ишлари бошланди.

Солиқ Концепцияси бўйича олиб борилаётган ишлар

Туманда Давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган янги солиқ Концепциясининг мазмун-моҳиятини жойларга чиққан ҳолда тадбиркорларга тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

 

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM