Янгиликлар

“КИМ ВАТАНГА СОДИҚ БЎЛСА,  МЕНДИРМАН ЎША”

Айни кунларда жойларда “Ватанпарварлик ойлиги” доирасида “Ким ватанга содиқ бўлса, мендирман ўша” шиори остида тадбирлар ўтказилмоқда.
  Нарпай хизмат кўрсатиш техникумида бўлиб ўтган ушбу тадбир аввалида Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси янгради.

ТАЪЛИМГА ЭЪТИБОР

Туман ҳокими таълим муассасалари ишини ўрганишда давом этмоқда. 
Бугун 23, 30, 36-умумтаълим мактабларида бўлган туман ҳокими ўтилаётган дарс жараёнларини кузатди. Ўқувчилар билан дарс мавзусига оид суҳбатлар ўтказди.  Шу каби иситиш тизими ва яратилган бошқа шароитлар билан ҳам танишиб чиқди.

 

“АЁЛЛАР МАСЛАҲАТ КЕНГАШИ” УЧУН ХОНАЛАР АЖРАТИЛГАН

Ижтимоий  ҳимояга муҳтож аёлларнинг дардини эшитиш, таклиф ва қизиқишларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида “Аёллар маслаҳат кенгаши” ташкил этилаётгани ҳақида маълумот  бергандик.
Туман ҳокими Шерзод Раҳмонов бугун “Қозикент”, “Ипак йўли”, “Дўстлик” ва “Янгиариқ” маҳаллаларида Кенгаш учун ажратилган хоналарни кўздан кечирди.
Хоналарнинг талабларга мос равишда жиҳозланиши юзасидан ўз фикрларини билдирди.

#Айни пайтда

 Аҳолини узлуксиз табиий газ билан таъминлаш мақсадида сектор раҳбарлари ва тегишли мутасаддилар Муқимий номли ҳамда “Тинчлик” маҳаллаларида тунги мониторинг олиб боришмоқда.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM