Янгиликлар

ТЕМИР ЙЎЛ БЕКАТИДА

Эрта тонгда туман ҳокими “Зирабулоқ” темир йўл бекатида бўлди. Бекатдаги кутиш залида йўловчиларга яратилган шароитлар, темир йўл бекати ходимларининг иш жараёнларини кўздан кечирди.

Мурожаатнома: парламент ва депутатлар назорати кучайиши зарур

Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасини халқимиз катта қизиқиш ва ҳаяжон билан кутиб олди. Эришилган натижалар ва келгусидаги вазифалар ҳақида сўз юритилди, масалалар очиқ-ойдин баён қилинди, янги ечимлар таклиф қилинди. Шунинг учун Мурожаатномани диққат билан тингладик, муҳим хулосаларга эга бўлдик.

ОБЪЕКТЛАРДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ ЛОЗИМ

Азалдан туманимизнинг Муқимий номли ва “Тинчлик” маҳаллалари ҳудудида йирик ишлаб чиқариш объектлари фаолият юритган. Бугун аксарият инфратузилма объектлари бўш турибди. 
Туман ҳокимлигида ушбу бўш турган ва самарасиз фойдаланилаётган объектлар эгалари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

ЁШЛАР ФОРУМИ

2-касб-ҳунар мактабида  “Ёшлар форуми”  бўлиб ўтди. Форумда туман ҳокими Шерзод Раҳмонов 25 декабрь куни пойтахтимиздаги “Ҳумо” аренасида бўлиб ўтган Ўзбекистон ёшлари 1- Форумида давлатимиз раҳбари  томонидан илгари сурилган ёшлар билан ишлашдаги янгича ёндашувлар, имкониятлар тўғрисида сўз юритди.
200 нафар ёшлар иштирок этган форум концерт дастурлари билан давом этди.

ТАЖРИБА АЛМАШИШ ДАВОМ ЭТАДИ

Сектор раҳбарлари биринчи сектор фаолиятини ўргандилар. Секторда амалга оширилган ишлар таҳлил қилинди. Байрамолди аҳолининг кайфиятини кўтариш, электр энергияси ва суюлтирилган газ таъминотини янада яхшилаш, аёллар ҳамда ёшлар масалалари юзасидан қилинаётган ишлар ҳақида суҳбатлар олиб борилди.
Секторлар ўртасида тажриба алмашиш давом этади. Кейинги навбат учинчи ва тўртинчи секторларга.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM