Янгиликлар

ЖАХОН ЧЕМПИОНИ ТЎГАРАК РАҲБАРИ

Муҳаммаджон Тошниёзов ашихара карате бўйича жахон чемпионидир. Айни пайтда у туман ҳокимлиги спорт бўлимида фаолият юритмоқда.

Муҳаммаджон MIX FIGHT спорт турини ёшларга ўргатиш мақсадида 70-умумтаълим мактабида тўгарак ташкил этди.

Куни кеча спортчидан мастер-класс ўтказилди.

ПРОКУРОР ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ

Туман прокурори, иккинчи сектор раҳбари Камолиддин Жавданов “Бирлик” маҳалласида яшовчи ёшлар билан учрашув ўтказди.

Учрашувда ёшларнинг муаммолари ўрганилди. Мурожаатлар ҳал этиш мақсадида мутасаддиларга йўналтирилди.

ЕР АЖРАТИЛМОҚДА

Ёшларни бандлигини таъминлаш мақсадида ҳар бирига 25 сотхдан экин майдонлари ажратилмоқда.

“Янги тонг техникаси” ММТП ҳудудида бугун ёшларга ер майдони бўлиб бериш жараёни бошланди.

ИЖОДИЙ УЧРАШУВ

27-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида аҳолининг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида таниқли киноактёрлар билан учрашув ташкил этилди.

Ижодий учрашувда театр ва киноактёрлари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Мехриддин Раҳматов, Доно Бобохонова ҳамда Гулнора Толиповалар ўзларининг ижод йўли ҳақида батафсил тўхталдилар.

ЖАВОҲИР КЎРИК ТАНЛОВ ҒОЛИБИ

“Ёш истеъдодлар 2021” халқаро кўрик танловида 13-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиси Жавоҳирбек Умрзоқов ҳам иштирок этди.

Онлайн тарзида ўтказилган кўрик танловда “Актёрлик маҳорати”ни намойиш этган Жавоҳирбек фахрли биринчи ўринни қўлга киритди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM