Янгиликлар

САЙЁР СУД МАЖЛИСИ

“Ноғорахона” маҳалласида жиноят ишлари бўйича туман судининг раиси О. Мейлиев раислигида сайёр суд мажлиси ўтказилди.Суд мажлисида туман  ИИО Пробация гуруҳида озодликдан маҳрум  қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо турларига ҳукм қилинган назоратдаги шахслар иштирок этдилар.

НАРПАЙЛИК КУТУБХОНАЧИ

Вилоят “Кўзи ожизлар кутубхонаси”да  "Энг фаол кутубхоначи" кўрик-танлови ўтказилди. 

Танловда китобхонларга хизмат кўрсатиш бўлими мудири Ашурбек  Акбаров биринчи, етакчи кутубхоначи Зарнигор Нормуродова  иккинчи ўринни эгаллади. Учинчи ўрин эса  кутубхонанинг Нарпай туман филиали мудири Ўктам Аҳмедовга насиб этди.

ЭМЛАШ ДАВОМ ЭТЯПТИ

Туман тиббиёт бирлашмаси томонидан белгиланган пунктларда коронавирус касаллигига қарши эмлаш ишлари давом этмоқда. Бугун туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Ғулом Эргашев ҳам вакцина билан эмланди.

ТОПШИРИҚЛАР ИЖРОСИ АМАЛДА

Туман ҳокими биринчи сектор штабида бириктирилган вакиллар, маҳаллалар масъуллари билан суҳбат ўтказди.

Суҳбат жараёнида 1+1, “Бир маҳалла – бир маҳсулот” тамойилларида иш ташкил қилиш юзасидан сўз борди.

Сектор вакиллари ва маҳалла ходимларига бу борада кўрсатмалар берилди.

АҲОЛИ ХОНАДОНЛАРИ ВА БИНОЛАР ТАЪМИРЛАНЯПТИ

Туман ҳокими тегишли ўринбосарлари билан М-37 йўлининг туманимиздан кесиб ўтган қисми ҳамда “Оқтош-Мирбозор” йўналишида олиб борилаётган ободонлаштириш ишларини кўздан кечирди.

Ушбу йўналишдаги кўчалар атрофидаги хонадонлар, ошхона, дўкон, шу каби ишлаб чиқариш объектлари замонавий кўринишда таъмирланмоқда.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM