Янгиликлар

УРГУТ ТАЖРИБАСИ

Ургут тажрибасини ўрганиш, туманда амалга оширилаётган ислоҳотлар билан танишиш ҳамда тажриба алмашиш мақсадида туман ҳокими Шерзод Раҳмонов бошчилигидаги делегация аъзолари Ургут туманида бўлишди.

​​​​​​​ВИЛОЯТ БОСҚИЧИГА ЙЎЛЛАНМА БЕРИЛДИ

Республика Маънавият ва маърифат маркази Нарпай туман бўлинмаси ва халқ таълим бўлими ҳамкорлигида  "Ўзбекистон диёрим, ки андин ифтихорим” ҳамда  “Шонли тарихдан буюк келажак сари” деб номланган расмлар ва ижодий ишлар танловлари  уюштирилди.

ФАХРЛИ ЎРИНЛАР

22-23 май кунлари Андижон шаҳрида  анъанавий Таэквандо –ITF бўйича республика очиқ турнири бўлиб ўтди.

Вилоят терма жамоаси таркибида туманимиз спортчилари ҳам иштирок этдилар. Достонжон Жўраев  ва унинг шогирдлари  Шаҳриёр Зокиров, Заҳриддин Амирқулов, Хушнудбек Намозов, Хондамир Қаюмовлар ўз вазн тоифалари бўйича фахрли ўринларни қўлга киритишди.

​​​​​​​ЎҚУВ МАРКАЗИ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ

61-умумтаълим мактаби негизида “Рақамли технологиялар” ўқув маркази ташкил этилмоқда.

Туман ҳокими тегишли масъуллар билан мактабда махсус тайёрланаётган хоналар, яратилаётган шарт-шароитларни ўрганди. 

​​​​​​​ҚИЗИҚАРЛИ БЕЛЛАШУВ

66-умумтаълим мактабида  “Чақириққа қадар бошланғич таълим ва жисмоний тайёргарлик ойлиги” муносабати билан пневматик қуролдан ўқ отиш бўйича мусобақа ташкил этилди.

Мусобақада  62, 66 ва 69-умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўзаро куч синашдилар. Ғолиблар муносиб тақдирланишди, албатта.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM