Янгиликлар

ЭКО БОЗОР ҚУРИЛИШИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

"INTER GROUP NARPAY" МЧЖ томонидан Мирбозор қўрғонида жойлашган собиқ 31-автобаза ҳудудида  Эко бозор қурилиши учун тамал тоши қўйилган эди.

Айни пайтда бу ерда катлаван кавланиб бетонлаш ишлари олиб борилмоқда.

​​​​​​​“ХАЙР БОҒЧА...”

17-мактабгача таълим ташкилотида “Хайр боғча – салом мактаб” тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда  тарбияланувчиларнинг ота-оналари ҳам иштирок этдилар.

Кичкинтойлар томонидан ижро этилган шеър, қўшиқ ва рақслар қатнашчиларга хуш кайфият улашди, десак муболаға бўлмас.

СЕМИНАР

“Исломобод” маҳалласида жойлашган “Суюнбек” оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасасида оилавий МТТ ташкил этиш истагидаги ташаббускорлар иштирокида семинар бўлиб ўтди.

​​​​​​​ТАКЛИФЛАР ЎРГАНИЛДИ

Туман ҳокими мактабгача таълим ташкилотлари, касб-ҳунар ва умумтаълим мактабларида фаолият юритаётган  психолог-педагоглар билан учрашди.

13-сон  болалар мусиқа ва санъат мактабида бўлиб ўтган учрашувда тарбияланувчилар ҳамда ўқувчилар билан ишлашда жиддий эътибор қаратилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан сўз юритилди.

ИСТИРОҲАТ БОҒИДА КОНЦЕРТ

Куни кеча соат 19:00 да “Ёшлар” истироҳат боғида туман маданият бўлими санъаткорлари томонидан  концерт дастурлари намойиш этилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, концерт дастурлари  намойиши  ҳар куни шу соатда ўтказилиши режалаштирилган.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM