Янгиликлар

Хушхабар

СПОРТЧИЛАРИМИЗНИНГ ЮТУҒИ
 
Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган “Ёшлар фестивали” доирасидаги спорт мусобақаларида туманимиз вакиллари ҳам иштирок этдилар. 

ОМАД ЁР БЎЛСИН!

Эрта тонгда туманимиз мактабларининг 10 ва 11-синф ўқувчилари орасидан   100 нафардан ортиқ ўғил-қиз  Самарқанд шаҳрига жўнаб кетди.

Улар вилоят ҳокимининг ташаббуси билан “Ёшлар фестивали” доирасида ўтказиладиган фан олимпиадаларида иштирок этадилар.

ЙЎЛЛАР РАВОН БЎЛМОҚДА

Туманимизда ички йўллар пешма-пеш таъмирланяпти. Туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан амалга оширилаётган бу каби ишлар нафақат ҳайдовчи, балки пиёдалар учун ҳам қулайлик яратмоқда.

Шу кунларда “Ўзбеккенти” маҳалласининг ички йўлига асфальт ётқизиляпти. Бу эса кун сайин йўлларимиз равонлашаётганидан далолатдир.

Семинар

ИШСИЗЛАР ТАКРОРИЙ ЭКИН ЭКИШАДИ

Ишсиз аҳолининг бандлигини таъминлашнинг энг мақбул йўли бу уларнинг деҳқончилик қилишлари учун ер ажратишдир.  Шу боис ғалладан бўшаган майдонлардан  ҳар бир ишсиз фуқарога 25 сотихгача ер берилмоқда. Улар такрорий экин экиб, дуккакли ва сабзавот маҳсулотлари етиштиришади. 

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM