"Қизлар тарбиясида оналарнинг масъулияти" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди
02.02.2019 - 15:45Туман ҳокимининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Н.Мухаммадиева ҳамда ёши улуғ онахонлар иштирокида туман халқ таълими бўлимига қарашли 29-умумтаълим мактабда "Қизлар тарбиясида оналарнинг масъулияти" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Ушбу йиғилишда оналарнинг эътиборсизлиги туфайли ёмон йўлларга кириб кетаётган қизларнинг ҳаётларидан саҳна кўринишлари акс эттирилди.