Янгиликлар

Муаммоли масалалар юзасидан сайёр қабул ўтказилди

Жорий йилнинг 17 апрел куни тумандаги Ўзбекистон ва Мустақиллик маҳаллала фуқаролар йиғинлари фуқаролари билан туман ҳокимининг навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди. Фуқаролар томонидан муаммоли масалалар юзасидан қилинган мурожаатлар тегишли тартибда ўрганиб чиқилиб, 18 нафар фуқароларнинг муаммоси жойида ҳал қилиниб, 4 нафар фуқаронинг масалалари тегишли ташкилотларга юклатилиб 3 кун муддат ичида бартараф қилиш бўйича тегишли топшириқлар берилди.

Жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликлар ва турли диний оқимларнинг олдини олиш бўйича сайёр йиғилиш ўтказилди

Жорий йилнинг 16 апрел куни Оқтош шаҳридаги Зирабулоқ маҳалласида жойлашган 66-умумий ўрта таълим мактаби биносида тумандаги 4 та сектор раҳбарлари, Давлат хавфсизлик хизмати туман бўлинмаси ва тегишли ташкилотлар раҳбарлари иштирокида маҳалла фуқаролари билан ҳудудда жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликлар ва турли диний оқимларнинг олдини олиш, бу борада аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича сайёр йиғилиш ўтказилди.

"Нарпай-Зирабулоқ" ва Бухоро вилоятининг "Бухоро-Зарангар"  футбол жамоалари ўртасида ўтказилган баҳсда дурранг натижа қайд этилди

Жорий йилнинг 12 апрел куни Навоий вилояти Навоий шаҳридаги яшил майдонда туманимизнинг "Нарпай-Зирабулоқ" ва Бухоро вилоятининг "Бухоро-Зарангар"  футбол жамоалари ўртасида ўтказилган баҳсда 1:1 ҳисоб билан дурранг натижа қайд этилди. 

Нарпай туманинг "Зирабулоқ" футбол жамаоси

Бугун 12 апрел санасида туманимизнинг "Зирабулоқ" жамоаси Ўзбекистон Республикаси Про лигаси доирасида Бухоронинг "Зарангар" футбол клуби билан илк учрашувини ўтказди.Ўчрашув Навоий шахрининг "Химик" стадионида бўлиб ўтди. Шдатли бошлаган ўйинда бизнинг футболчилар биринчи тайм охирги дақиқаларида хисобни очишди

Иккинчи тайм эса рақиб жамоаси шдад билан майдонга тушиб бир неча бор ташкил этилган хўжумлардан сунг хисобни тенглаштиришга эришдилар.

"Мен тадбиркор бўламан!", "Мен депутат бўламан" шиорлари остида мастер класс-амалий семинар ўтказилди

2019 йилнинг 11 апрел куни O'zLiDeP Нарпай тумани Кенгаши ҳамда депутат Юсупова Хамида Ғаффоровна билан ҳамкорликда  тумандаги 41-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари билан биргаликда "Мен тадбиркор бўламан!", "Мен депутат бўламан" шиорлари остида мастер класс-амалий семинар ўтказилди.  Тадбирда "Истиқлол" маҳалласида жойлашган Хамида Юсупова номли фермер хўжалигида мактаб раҳбарияти ва ўқувчиларига кўп тармоқли фермер хўжалигини юритиш, хўжаликда мавжуд тадбиркорлик тармоқлари чорвачилик, иссиқхона, 500 тонна сиғимга эга озиқ-овқат махсулотларини сақлаш омбори ва қишлоқ хўжалиги махсулотларини етиштириш тўғрисида партия депутати Х.Юсупова томонидан батафсил тушунчалар берилди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM