Ўзбекистон кўзи ожизлар жамиятининг туман бўлинмасида навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди.
Бўлинма раисини сайлаш асосий масала этиб белгиланган йиғилишда жамиятнинг 75 нафар аъзоси қатнашди. Раисликка икки киши – Эркин Камолов ва Суюн Ҳакимовлар номзоди қўйилган.
Сайлов натижаларига кўра, кўпчилик овоз билан Э. Камолов бўлинма раиси этиб сайланди.