МАДАНИЯТ ХОДИМЛАРИ ҲАМ ФАОЛ

              Маълумки, тумандаги сектор раҳбарларининг ҳафтанинг хар чоршанба кунлари ҳудудларда ёшлар билан учрашувлари ташкил этилмоқда. Бунда фаол йигит-қизлар томонидан билдирилаётган масалалар ҳамда таклифлар имкон доирасида ўз ечимини топаётир.

           Туман ҳокимлиги маданият бўлими раҳбарияти ҳам ушбу учрашувларда фаол қатнашяпти. 15 февраль куни 27-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида ана шундай учрашувларнинг навбатдагиси бўлиб ўтди.

             Тумани ҳокимлиги маданият бўлими бошлиғи  Хуршид Гадаев, болалар мусиқа ва санъат мактаби директори Шуҳрат Раҳматиллаев, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раиси Обиджон Алиевлар ҳам  соҳадаги ўзгаришлар, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш борасида қилинаётган ишлар ҳақида сўз юритдилар. Шу каби ёшлар улардан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

 

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM