МУНОСИБ  РАҒБАТ

         Табиатни асраш, атроф-муҳитни озода сақлашда туман ободонлаштириш бошқармаси ва “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонаси ходимлари каби жонбозлик кўрсатаётганлар топилмаса керак. Улар эрта тонгдан шаҳримиз кўчаларини тозалаш, маҳаллалар, гузарларда аҳоли томонидан чиқарилган чиқиндиларни йиғиш, бир сўз билан айтганда ҳар қарич ерни обод қилишга ошиқишади.

         Туман экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси вакиллари доимо уларнинг хизматларини қадрлайдилар. Шу боис бугун улар бу борада фидокорона меҳнат қилаётган бир қатор ишчиларни муносиб тақдирлашди.

 

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM