ҲИЛПИРАЙДИ ЮРТИМ БАЙРОҒИ

Давлат рамзлари муқаддас ва ардоқлидир. Уларда Ватаннинг суврати, таровати, халқнинг  ўтмиши  ва истиқболи намоён. Бугун рамзларимиздан бири Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун. Шу муносабат билан 19-умумтаълим мактаби(директори Иброҳим Исоқулов)да байрам тадбири бўлиб ўтди.

Дастлаб, мактабнинг юқори синф ўқувчиларидан бир гуруҳи саф тортиб, қўлларида муқаддас байроғимизни баланд кўтарганча шаҳдам қадамлар ила даврага кириб келишди. Сўнг давлат мадҳияси садолари остида улкан байроқ кўтарилди.

Тадбир қатнашчиларини туман ҳокими ўринбосари Асқар Рустамов байрам билан табрикларкан, Ўзбекистон байроғининг тарихи, жаҳон ареналарида уни баланд кўтараётган ёшлар миллат ғурури эканликлари  ҳақида сўз юритди.

Тадбирнинг бадиий қисмида туман маданият бўлими санъаткорлари ҳамда мактаб ўқувчилари томонидан Ватанни мадҳ этувчи қўшиқлар янгради.  

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM