YANGI YILGA YANGI BINOLAR BILAN

Maxsus avtobusda yo‘lga chiqqan faol nuroniylar Umid mahallasiga yetib kelib tuman hokimi va sektor rahbarlari safiga yana qo‘shildilar. Gap shundaki, bir qator obyektlar kabi ushbu mahallaning yangi binosi ham foydalanishga topshirildi.

Tadbirda tuman hokimi mahalla ahlini yangi binoning ochilishi va Yangi yil bayrami bilan tabrikladi. Binoning qad rostlashida bosh bo‘lgan faol fuqarolarga tuman hokimligining tashakkurnomalari taqdim etildi.
___

ЯНГИ ЙИЛГА ЯНГИ БИНОЛАР БИЛАН

Махсус автобусда йўлга чиққан фаол нуронийлар Умид маҳалласига етиб келиб туман ҳокими ва сектор раҳбарлари сафига яна қўшилдилар. Гап шундаки, бир қатор объектлар каби ушбу маҳалланинг янги биноси ҳам фойдаланишга топширилди.

Тадбирда туман ҳокими маҳалла аҳлини янги бинонинг очилиши ва Янги йил байрами билан табриклади. Бинонинг қад ростлашида бош бўлган фаол фуқароларга туман ҳокимлигининг ташаккурномалари тақдим этилди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM