Муносабат

БОҒЧА ИШГА ТУШИРИЛАДИ

Ижтимоий тармоқда, аниқроғи Ҳаёт Самарқандий каналида “1 июнь санасида топширилиши керак бўлган боғча нега топширилмади?” сарлавҳа остида хабар тарқалди. Унда “Нарпай” маҳалласи ҳудудидаги 31-мактабгача таълим ташкилоти шу йилнинг 1июнида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган бўлсада, ҳали-ҳамон боғча ишга туширилмаганлиги баён этилган.

Тегишли мутасаддилардан олинган маълумотга кўра, ушбу МТТ 2019 йилда “Обод қишлоқ” давлат дастури доирасида қайта таъмирга тушган. “Толиб Кармана” МЧЖ томонидан таъмирлаш ишлари амалга оширилган. Айни пайтда кичик пардозлаш ишлари охирига етказилмаганлиги рост. Сабаби ўз вақтида таъмирлаш учун маблағ ажратилмаган.

Шунга қарамай қурувчи ташкилот охирги ободонлаштириш ишларини поёнига етказиш ва июль ойининг биринчи ярмига қадар боғчани фойдаланишга топширишни режалаштирмоқда.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM