Ҳоким табриги

Ҳоким табриги

ЖУРНАЛИСТ – ЖАМИЯТ ШИФОКОРИ 

Халқимизни дунёда рўй бераётган янгиликлар, воқеа-ҳодисалардан воқиф этиб бораётган матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларининг меҳнатлари таҳсинга лойиқ. Шиддат билан ривожланаётган жамиятда замон билан ҳамнафас яшаш учун ҳам матбуотчилар хизматига таянамиз.

Бугунги кун ҳар бир журналист ва блогердан тезкорлик, шижоатлилик, шу билан бирга журъатлиликни талаб этади. Юртимизда фаолият олиб бораётган нашрлар, мустақил блогерлар бунинг уддасидан чиқаяпти,  дейиш мумкин.

Мавриди экан, барча матбуотчилар, Ахборот хизмати ходимлари, блогер ва фахрий журналистлар, эркин ижодкорларни  27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан чин дилдан табриклайман.

Ҳалоллик, адолатни ўзига шиор қилиб олган азиз дўстларимизга касб байрамлари муборак бўлсин!

Шерзод РАҲМОНОВ,
Нарпай тумани ҳокими.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM