Халқ депутатлари Нарпай тумани Кенгашининг ўттиз учинчи сессиясини чақириш тўғрисида

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасига асосан

Қ А Р О Р  Қ И Л А М А Н:

1. Халқ депутатлари Нарпай тумани Кенгашининг навбатдаги ўттиз учинчи сессияси 2021 йилнинг 25 июнь куни соат 15:00 да Нарпай тумани ҳокимлигининг катта мажлислар залида чақирилсин.

2. Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилсин:

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида
2021 йил 24 март куни ўтказилган видеоселектор мажлисининг 16-сонли баённомаси 7 банди ижросини таъминлаш юзасидан Нарпай тумани ҳокими,
1-сектор раҳбарининг ҳисоботи тўғрисида;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида
2021 йил 24 март куни ўтказилган видеоселектор мажлисининг 16-сонли баённомаси 7 банди ижросини таъминлаш юзасидан Нарпай тумани прокурори,
2-сектор раҳбарининг ҳисоботи тўғрисида;

Нарпай туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш кўрсаткичларини ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 30 фоизга ошириб бажарилиши юзасидан 2021 йилнинг май-июнь ойларида олиб борилган ишлар юзасидан туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ж.Шодиевнинг ҳисоботи тўғрисида;

Нарпай туман йўллардан фойдаланиш корхонаси бошлиғи К.Бозоровнинг 2021 йил 1-ярим йиллигида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботи тўғрисида;

халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти мудирининг 2021 йил
5 ойидаги Кенгаш фаолиятига оид ҳисоботи тўғрисида;

халқ депутатлари туман Кенгашининг Регламент ва депутатлик одоби комиссиясининг ҳисоботи тўғрисида.

3. Мазкур қарор оммавий ахборот воситаларида эълон қилинсин.

 

Туман ҳокими в.б.:                                                        Ш.Рахманов

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM