ҒАЛЛА ЎРИМИ БОШЛАНДИ

Нарпай туманида ғалла ўрим-йиғими бошланди.  Эрта тонгда мавсумга тайёрланган мавжуд 18 та ғалла ўриш комбайнлари МЧЖ шаклидаги “Агросервис” машина-трактор паркидан далаларга чиқарилди.

Ойбек массивига келтирилган агрегатлар олдида ғаллачилик отрядлари аъзолари билан қисқа суҳбат бўлиб ўтди. Туман ҳокими ва сектор раҳбарлари отряд раҳбари ҳамда аъзоларининг асосий вазифалари ҳақида сўз юритдилар.

Қисқа муддатда белгиланган ҳосилни йиғиб олиш учун бор куч-имкониятлардан фойдаланиш зарурлиги таъкидланди.

Шундан кейин дала бошида жонлиқ сўйилиб, қуръон тиловат қилинди. Тўпланганлар ғалла хирмонига барака тилаб дуога қўл очдилар.

Сўнг ғалла ўримига киришилди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM