Истироҳат боғида

НУРОНИЙЛАР ДОНА СУРАР, ОТИНОЙИЛАР СУҲБАТ ҚУРАР

“Нуронийлар маскани”да шахмат бўйича мусобақа ташкил этилди. Унда турли ёшдаги шахмат ишқибозлари ўзаро беллашдилар. Натижаларга кўра, ғолиблар рағбатлантирилди.

Гап шундаки, мусобақа жараёнида туман ҳокими Шерзод Раҳмонов баҳсларда ҳакамлик қилаётган тажрибали шахматчи Жўрақул Авазовга қарши дона сурди. Гарчи дуранг натижа қайд этилган бўлсада Ж.Авазов муносиб тақдирланди.

Бундан ташқари, туман ҳокими истироҳат боғининг бошқа қисмида отинойилар ўртасида ўтказилаётган “Маънавият соати”да ҳам қатнашди.

Тадбирда сўз олгач, элга намуна бўлган хотин-қизлар номини ҳурмат билан тилга олди, албатта. Шу каби оилавий ажримларнинг олдини олиш, айниқса, қизлар тарбиясига жиддий эътибор қаратиш юзасидан сўз юритди.

Шундан сўнг отинойиларнинг таклиф ва мурожаатлари ўрганилди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM