“Ташаббус – 2021”

ҲАР ЙЎНАЛИШДА УЧТАДАН ҒОЛИБ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг соврини учун “Ташаббус - 2021”  кўрик-танловининг Нарпай туман босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Бунда саноат, хизмат кўрсатиш, ҳунармандлик, фермерлик ва қўшимча соҳалар, шу каби ёш тадбиркор йўналишларининг ҳар бирида учтадан ғолиб аниқланиб, тақдирландилар.

Туман ҳокими ҳамда тегишли масъуллар “Йилнинг энг яхши тадбиркори”,  “Йилнинг энг яхши фермери”, “Йилнинг энг яхши ҳунарманди”, “Йилнинг энг яхши ёш тадбиркори”, “Йилнинг энг яхши маҳсулоти” ва бошқа қатор номинациялар пешқадамларига “Диплом”, қимматбаҳо совғаларни  топширишди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM