ЛОЙИҲА ИШЛАБ ЧИҚИЛМОҚДА

“Гулистон”, “Чархин”, “Дедан” ва “Хўжақўрғон” маҳаллаларининг  бош режа  лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда.  Йўллар таъмири, коммуникация тармоқларини тартибга солиш, аҳоли бандлигини таъминлаш, яшил зоналар  ташкил этиш кўзда тутилаётган лойиҳа ишлари “Қишлоқ қурилиш лойиҳа” МЧЖ Самарқанд вилоят филиали томонидан амалга ошириляпти.

Туман ҳокими тегишли ўринбосарлар ва маҳаллалар раисилари ҳамроҳлигида бош режа лойиҳаси билан танишди.  Лойиҳага ўзгартириш ҳамда қўшимчалар киритиш юзасидан тавсиялар берилди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM