“Маҳаллабай” тизим

МАСАЛАЛАРГА ЕЧИМ ТОПИЛАДИ

Туман ҳокими “Қозикент” маҳалласида яшовчи “Ёшлар дафтари”, “Аёллар дафтари”, “Темир дафтар”га киритилган фуқаролар ва аҳоли билан учрашиб, муаммоларини ўрганди. 

Фуқаролар томонидан бандлик, кредит,  тадбиркорлик учун ер, ичимлик суви масалаларида мурожаатлар тушди. Мурожаатларнинг ижросини таъминлаш юзасидан тегишли масъулларга топшириқлар берилди.

Таъкидлаш лозимки,  “Қозикент” маҳалласида “Маҳаллабай”  тизим асосида иш юритилмоқда. Тумандаги корхона, ташкилот масъуллари аҳоли хонадонларида бўлиб, уларнинг муаммоларини ўрганишяпти.

Туман ҳокими Шерзод Раҳмонов қабулдан сўнг  бир неча хонадонда бўлди. Уй эгаларини қийнаб келаётган муаммолар, шу каби томорқадан самарали фойдаланиш, ҳовлиларни тартибга келтириш юзасидан суҳбат олиб борди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM