ТУМАН КЕНГАШИНИНГ СЕССИЯСИ

Халқ депутатлари Нарпай туман Кенгашининг ўттиз биринчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда туман Кенгаши депутатлари, корхона, ташкилот ва муассаса раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.

 Сессия ишини туман ҳокими Шерзод Раҳмонов олиб борди.
Кун тартибидаги 2021 йилда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш бўйича туман дастури тўғрисида дастлаб, тижорат банклари томонидан имтиёзли кредитларни ажратилиши ҳамда ушбу йўналишда амалга оширилаётган ишлар ҳақида АТ “Халқ банк” Нарпай филиали бошқарувчиси Қудрат Нурмаматов ҳамда АТ “Микрокредитбанк” Зиёвуддин филиали Оқтош банк хизматлари кўрсатиш маркази бошлиғи Элдор Санақуловларнинг ҳисоботлари тингланди.
Шундан сўнг тумандаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири Баҳодир Очилов 2021 йил 1-чоракда амалга оширилган ишлари юзасидан ахборот берди.

Сессияда ташкилий масала ҳам кўрилди.  Туман ободонлаштириш бошқармасига раҳбар этиб Ш.Рўзиев тайинланди ва буни депутатлар тасдиқладилар.  Кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM