УЗУМЗОРЛАР БАРПО ЭТИЛМОҚДА

“Бўстон” маҳалласи ҳудудида сув танқислиги сабаб деҳқончилик қилиш кишидан катта машаққат талаб этади.   Шу боис майдонлар анча вақт бўш тургани рост. Шу ҳудудда  узумчилик йўналишида кичик деҳқон хўжаликлари ташкил этиш орқали ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлаш режалаштирилган.

Ҳозирда “Саҳиҳ Бек барака”  МЧЖ томонидан узумчилик боғи ташкил этилмоқда. Айни пайтда 80 гектарлик  экин майдонларини томчилатиб суғориш учун ускуналар келтирилган. 

Узум етиштириш билан шуғулланиш истаги бўлган фуқароларга МЧЖ томонидан  0,5 гектардан  имтиёзли кредит ҳисобида экин майдони ажратилади. Бу эса ишсиз фуқаролар бандлигини таъминлаш мақсадида  кўрилаётган чора, десак хато бўлмас.

Узум етиштиришни йўлга қўйишни истаган фуқаролар туман банкларига мурожаат қилишлари мумкин.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM