МАҲАЛЛАДА КОНЦЕРТ

Нарпай туман ҳокимлиги маданият бўлими ҳамда  маҳалла ва оилани қўллаб- қувватлаш бўлими  ҳамкорлигида "Хўжақўрғон” ва “Тошкўприк”  маҳаллаларида концерт дастурлари уюштирилди. 

Уюшмаган ёшлар ва фуқароларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида ўтказилган тадбирларда  туман маданият бўлимга қарашли 2-сон маданият маркази ходимлари  томонидан дилтортар наволар янгради.

Эслатиб ўтамиз: бу каби тадбирлар тумандаги барча маҳаллаларда ташкил этилиши белгиланган.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM