ЗИЁД БОБОГА ПРЕЗИДЕНТ ТАБРИК ЙЎЛЛАДИ

"Кўкота" маҳалласида яшовчи иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Зиёд бобо Бўронов 96 ёшда. 

Вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов Марказий ҳарбий округ қўмондони Ойбек Саидов, туман ҳокими ва сектор раҳбарлари ҳамроҳлигида  собиқ жангчининг хонадонига ташриф буюрди. Вилоят ҳокими мамлакатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Зиёд бобога йўллаган табригини ўқиб эшиттирди. Шу каби қимматбаҳо совғалар ва пул мукофоти топширилди.

Зиёд бобо уруш йиллари хотиралари ҳақида сўзлаб берди.

Шундан сўнг "Кўкота" зиёратгоҳида қуръон тиловат қилинди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM