ҲУДУД ТОЗАЛАНИБ, ЧИҚИНДИ ТАШЛАМАСЛИК БЎЙИЧА ТУШУНЧА БЕРИЛДИ

Туман экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат инспекцияси давлат инспекторлари томонидан М-37  йўлининг "Тепа" маҳалласи ҳудудидан ўтувчи қисмида автотехникаларни таъмирлашда ҳосил бўлган турли чиқиндилар ташлаб кетилганлиги аниқланган.

“Тоза ҳудуд” ДУК туман филали ҳамкорлигида  махсус техника ёрдамида сунъий чиқиндихона тозаланди. Шу каби аҳоли ўртасида  белгиланмаган ерга чиқинди ташламаслик борасида тушунтириш ишлари олиб борилди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM