ҲОКИМ КУБОГИ УЧУН

Тумандаги 1-сон касб- ҳунар мактабининг спорт залида  туман ҳокими кубоги  учун волейбол мусобақаси бўлиб ўтди.  Мусобақада барча маҳалла фуқаролар йиғинларининг уюшмаган ёшлари ўз жамоалари билан иштирок этдилар.

Беллашувлар натижаларига кўра, биринчи ўринни “Тепа” маҳалласи спортчилари қўлга киритишди. Иккинчи ва учинчи ўринлар “Олтиўғил”  ҳамда “Дедан” маҳаллалари волейболчиларига насиб  қилди.

Ғолиб жамоалар  туман ҳокимлиги томонидан  медаль, “Фахрий ёрлиқ”, шу каби спорт кийимлари ва нақд пул  мукофотлари билан тақдирланишди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM