“ИСЛОМОБОД”ДА САЙЁР ҚАБУЛ

Туман ҳокими “Исломобод” маҳалласида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар, тадбиркорлар ва фуқароларни қабул қилди. Унда барча сектор раҳбарлари ҳам иштирок этди. 

Очиқ майдонда карантин қоидаларига риоя этилган ҳолда ўтказилган сайёр қабулда иштирокчилар томонидан  100 дан ортиқ мурожаат  тушди.

Мурожаатларнинг аксарияти моддий ёрдам, саломатлигини тиклаш, тадбиркорлик учун ер, кредит ажратишда амалий ёрдам, шу каби бандлик масалаларига оид бўлди. Бундан ташқари, оилавий низоларни бартараф этиш, алимент ундиришда ҳам кўмак сўраганлар бор. 

Кўпгина масалаларга жойида ечим топилди, баъзи мурожаатларнинг ижросини таъминлаш борасида масъул раҳбарларга топшириқлар берилди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM