Халқ депутатлари Нарпай тумани Кенгашининг йигирма тўққизинчи сессиясини чақириш тўғрисида

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасига асосан

Қ А Р О Р  Қ И Л А М А Н:

1. Халқ депутатлари Нарпай тумани Кенгашининг навбатдаги йигирма тўққизинчи сессияси 2021 йилнинг 23 апрель куни соат 16:00 да Нарпай тумани ҳокимлигининг катта мажлислар залида чақирилсин.

2. Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилсин:

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2021 йил
15-16 апрель кунлари Самарқанд вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқларга асосан тумандаги сектор раҳбарларининг “Маҳаллабай иш тизими”га ўтиш бўйича бир ойлик аниқ иш режаларини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш тўғрисида;

Нарпай туманидаги сектор раҳбарларининг “Маҳаллабай ишлаш” бўйича бир ойлик иш режалари ижроси устидан жамоатчилик назоратини амалга оширувчи “Жамоатчилик назорати” гуруҳларини тузиш тўғрисида;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги “Обод қишлоқ” ва “Обод Маҳалла” Дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5048-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Нарпай туманидаги қишлоқларда (маҳаллаларда) амалга ошириладиган қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари ҳамда уларни молиялаштириш учун талаб этиладиган маблағлар юзасидан туман ҳокимининг ўринбосари Т.Ашуровнинг ахбороти тўғрисида.

3. Мазкур қарор оммавий ахборот воситаларида эълон қилинсин.

 

Туман ҳокими в.б.:                                                                    Ш.Рахманов

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM