ЎТТИЗГА ЯҚИН МУРОЖААТ ЎРГАНИЛДИ

Туман ҳокимининг бу галги сайёр қабули “Ўзбекистон”  маҳалласида бўлиб ўтди. Унда туман халқ қабулхонаси мудири ҳам иштирок этди.

Фуқароларнинг муаммоларини ўрганиш жараёнида улардан ўттизга яқин мурожаатлар қабул қилинди. Мурожаатчилар томонидан кредит, бандлик,  тадбиркорлик учун ер ажратиш, кадастр рўйхатидан ўтишда амалий ёрдам масалаларидан ташқари, тоза ичимлик суви, ички йўллар таъмири каби муаммолар ҳам илгари сурилди, албатта.

Мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилди, баъзи масалаларга ечим топиш учун мутасаддиларга муддатлар белгиланди.

Шу каби кредит ҳисобидан мотороллер, мотокультиватор, тикув машинаси олиш, уй шароитида парранда боқишни йўлга қўйишни истаган фуқароларга амалий ёрдам бериладиган бўлди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM