Туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳамда халқ таълими бўлими ҳамкорлигида бошланғич синф ўқувчилари ўртасида “Спортни сев – спорт билан яша!” шиори остида “Қувноқ стартлар” спорт мусобақаси ўтказилди.
Мусобақа ғолиблари аниқланди. Қизғин кечган баҳсларда 36-умумтаълим мактаби ўқувчилари 1-ўринни эгалладилар. 55 ва 31-умумтаълим мактаблари жамоалари 2 ҳамда 3-ўринни қўлга киритишди.