Президентимиз ишончини оқлаймиз

Президентимизнинг Самарқандга ташрифи давомида вилоят фаоллари билан ўтказган йиғилишида ёшлар вакили сифатида иштирок этдим ва бу мен учун унутилмас бўлди.

Сабаби давлатимиз раҳбарига биз ёшларга кўрсатаётган эътибор ва ғамхўрлиги учун миннатдорлик билдириб, ўз таклифимни айтдим. Яъни, маърифатпарвар адиб, давлат ва жамоат арбоби Абдурауф Фитрат ХХ асрнинг 20-йилларида Санкт-Петербург университетида талабаларга Шарқ халқлари тили ва адабиётидан сабоқ берган. 

Ва ўша пайтда ўзбек олимлари орасида биринчи бўлиб профессор унвонига эришган. Шу университетга юртимиздан илмий экспедиция гуруҳи юбориш ва бобомиз меросини ўрганишни таклиф қилдим. Президентимиз бу таклифимни қўллаб-қувватладилар ва мутасаддиларга аниқ топшириқ бердилар.

Давлатимиз раҳбари йиғилишда иштирок этган биз ёшларга ҳаётимизнинг ҳар бир куни, ҳар бир лаҳзасидан унумли фойдаланиш, илм эгаллашга даъват этдилар. Энг қувончлиси, у кишининг “сиздек фаол, зукко фарзандларни ўстираётган ота-онангизга менинг раҳматим ва саломимни етказинг”, дейишлари бизнинг қалбимизни фахр ва ғурурга тўлдирди. Биз ҳам Президентимизга, у кишининг ишончларига муносиб бўлишга ваъда бердик.

Моҳинисо ШОМУРОДОВА,

“Зулфия” номидаги давлат мукофоти соҳибаси

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM